Руслан Чагаев клипда суратга тушди

  • 17 декабрь, 2017, 13:34
  • 0
  • Бокс

Профессионал рингда оғир вазн тоифасининг WBA талқини бўйича собиқ жаҳон чемпиони Руслан Чагаев клипда суратга тушди.

У ёш, истеъдодли хонанда Шаҳло Аҳмедова “Қани” деб номланган клипида суратга тушган.

Эслатиб ўтамиз, Руслан Чагаев ҳаваскорлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони (1997, 2001), ҳаваскорлар бокси оғир вазн тоифасида Осиё ва жаҳон чемпиони (1998) ҳисобланади.

Профессионал рингда оғир вазн тоифасининг WBA (2007-2009) чемпионлик камари соҳиби. 2014-2016 йилларда ушбу версияда мунтазам жаҳон чемпиони ҳамда Панаосиё бокс ассоциацияси (РАВА) версияси бўйича Осиё чемпионликларини қўлга киритган.

У фаолияти давомида 38 та жанг ўтказиб, 34 ғалаба (21 нокаут), 3 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган. 2016 йил 17 октябрида боксчилик фаолиятига якун ясаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!