Санжар Раҳмонов навбатдаги жангини 11 май куни ўтказади

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Санжар Раҳмонов (10-0-1, KO4) ўзининг навбатдаги жангини Лаc-Вегасда ўтказади.

Ушбу жанг жорий йилнинг 11 май санасига белгиланган бўлиб, ҳозирча унинг рақиби ким бўлиши ошкор қилинганича йўқ. Жангга тайёргарликларнинг биринчи босқичи Ўзбекистонда ўтказилса, кейин машғулотлар АҚШда давом эттирилади.

Эслатиб ўтамиз, Санжар Раҳмонов олдинги ҳам Лас-Вегасда ўтказиб, америкалик Хийлон Виллиамсга (16-4-1, КО3) қарши чиққан ва нокаутга эришган эди. Бу унинг фаолиятидаги 10-ғалабасини бўлди.

Санжар Раҳмонов профессионал фаолиятини 2015 йил июн ойида бошлаган бўлиб, шу вақтга қадар 10 жанг ўтказган. Унинг ҳисобида 10 ғалаба (5 нокаут) ҳамда 1 дуранг мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!