Санжар Турсунов ҳам мезбон боксчига мағлуб бўлди

  • 26 ноябрь, 2017, 16:28
  • 0
  • Бокс

Россиянинг Белоярский шаҳрида давом этаётган бокс бўйича “Нефт мамлакатлари кубоги" финал баҳсларида сўнгги вакилимиз рингга чиқди.

-91 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Санжар Турсунов финалда Василий Зверьян билан куч синашди. Қизиқарли кечган мазкур жангда ҳамюртимиз рақибига имкониятни бой бериб қўйди.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин икки нафар боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов (52 кг) ва Иқболжон Холдоров (64 кг) ва Исроил Мадримов (75 кг) финал жангларида иштирок этган эди.

Шундай қилиб, терма жамоамиз ушбу турнирда 4та медаль билан ортга қайтадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!