Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингдаги 2-ғалабасини нишонлади

1256

Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингдаги 2-ғалабасини нишонлади

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ва “Uzbek Tigers” собиқ аъзоси Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингдаги иккинчи жангини ўтказди.

Нью-Йоркдаги “Kings Theatre” аренасида бўлиб ўтган жангда ҳамюртимизга венгриялик тажрибали боксчи Габор Горбикс рақиблик қилди. Бу боксчи бу жангга қадар профессионал рингда 34 та жанг ўтказиб, 24 ғалаба (14 нокаут) ва 10 мағлубият қайд этган.

6 раунд қилиб белгиланган мазкур тўқнашувда Шаҳрам рақибини очколар бўйича мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксдаги илк жангини аргентиналик Николас Велаксесга қарши ўтказиб, 15 сонияда нокаутга эришган эди.