Шаҳрам ва Муроджоннинг қачон рингга кўтарилиши аниқ бўлди

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ва “Uzbek Tigers”нинг собиқ аъзолари Муроджон Аҳмадалиев ва Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингдаги илк жангларини Нью-Йоркда ўтказиб, унда мудаттан олдин ғалаба қозонган эди.

Шаҳрам ва Муроджоннинг профессионал боксдаги навбатдаги жанги қачон ўтказилиши аниқ бўлди. "The Real Deal Boxing" va "Мир бокса" компаниялари томонидан ташкиллаштириладиган бокс кечаси “Kings Theater” аренасида 21 апрель куни бўлиб ўтади.

Тез орада боксчиларимизга ким рақиб бўлиши аниқланади. 

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!