Шоҳжаҳон Эргашев вазн тортиш маросимидан муваффақиятли ўтди (Видео)

  • 28 апрель, 2018, 06:49
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, енгилмас боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев 28 апрель (Тошкент вақти билан 29 апрель) куни чемпионлик камари учун хитойлик Жиминг Ванг билан жанг ўтказади.

Мазкур жанг олдидан ҳар икки боксчи анъанага кўра вазн тортиш маросимида иштирок этди.

"Ассалому алайкум азиз мухлисларим. Вазн ўлчаш маросими кўнгилдагидек ўтди. Тўғри ушбу тадбир олдидан бир оз муаммога дуч келди. Бироқ мен бу муаммони жойида ҳал қилдим. Мени қўллаб-қувватлаб турганингиз учун сизлардан миннатдорман. Худо хоҳласа, Жиминг Вангни мағлубиятга учратаман."

photo_2018-04-28_06-29-18

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча соат аввал нокаутчи боксчимиз вазн тортиш маросимидан ўта олмаган. Боиси, Эргашевнинг вазни белгиланган 63,5 кгдан юқори чиқди ва бу борадаги муаммони ҳал этиш учун ҳамюртимизга 2-3 соат вақт берилди. 

photo_2018-04-28_06-29-23

photo_2018-04-28_06-44-10

Шоҳжаҳон ва Жим ўртасидаги жанг Тошкент вақти билан 29 апрел куни соат 04.45 да ўтказилиши кутилмоқда.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!