Шоҳжаҳон бир зарбада кучли рақибини ерга қулатди

  • 16 февраль, 2017, 07:01
  • 0
  • Бокс
 

Профессионал бокс мухлису мутахассислари эътиборига тушган ўзбекистонлик нокаутчи Шоҳжаҳон Эргашев фаолиятидаги саккизинчи жангини ҳам нокаут билан якунлади.

Россия пойтахти Москва шаҳрида ўтказилган профессионал бокс кечасида Шоҳужаҳон Эргашев саккизинчи жангини грузиялик Рубен Мовсесянга (23-16-1, 18 КО) қарши ўтказди.

Бу учрашувда кучли зарбага эга бўлган ўзбек боксчиси рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди. Рубен Шоҳжаҳоннинг залворли зарбаларига дош беролмай ҳамюртимизнинг ғалабасини тан олди.

Шу тариқа Шоҳжаҳон Эргашев кетма-кет саккизинчи жангини ғалаба билан якунлади.

SPORTS.uz ахборот портали Шоҳжаҳон Эргашевнинг фаолиятида унга омад ва ғалабалар тилайди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!