1083

Енгилмас профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашевнинг жанглари кўплаб мухлисларимизни қизиқтириб келмоқда. Хусусан, Шоҳжаҳон навбатдаги жангини қачон ва қаерда ўтказиши ҳақидаги хабарларни кўпчилик кутмоқда.

Sports.uz ахборот порталига келиб тушган маълумотларга қараганда, Шоҳжаҳоннинг навбатдаги жанги 10 июль куни Тошкент шаҳрида ўтказилиши мумкин. Бу хабарга ойдинлик киритиш учун Sports.uz вакиллари Шоҳжаҳон Эргашев билан боғланди.

- Мен ҳам “Showtime” телеканали навбатдаги жангимни Тошкентда ўтказишни режалаштираётгани ҳақида эшитдим, - дейди Шоҳжаҳон. - Менежерим Олег Богданов билан боғланганимда унинг ҳам бундан хабардор эканини билдим. Лекин бу ҳозирча фақат режа, ҳали расмий ахборот берилгани йўқ. Нима бўлган тақдирда ҳам, мен ўз мухлисларим кўз ўнгида рингга чиқишни орзу қиламан.

Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги қачон ва қаерда бўлиши ҳақидаги расмий хабарни Sports.uz сайтида кутинг!

Sports.uz

Sports.uz 2018