Содирбек Камолмирзаев рақбини биринчи раундда қулатди
Таиланднинг Бангкок шахрида бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари ҳам биз учун омадли бошланди
Вазни 49 килограмм бўлган Содирбек Камолмирзаев - Лу Чиа Хао (Хитой Тайпейи)га қарши рингга чиқиб ажойиб натижа қайд этди.
Содирбек биринчи раунднинг ўзида икки маротаба рақибини нокдаунга тушуриб қўйди ва муддатидан олдин ғалабага эришди.
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Фикрлар