Тошкентда ўтадиган профессионал бокс кечасининг барча жуфтликлари билан танишинг

Хабарингиз бор, 5 май куни пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Ушбу бокс оқшомида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари Россия, Танзания, Индонезия, Грузиядан келган боксчилар билан куч синашади. Жами 8 та жанг ўтказилиши режалаштирилган.

Кечанинг марказий жангида профессионал рингда мағлубият нималигини билмай келаётган ҳамюртимиз Азизбек Абдуғофуров россиялик Владимир Чудиновга қарши WBC Silver камари учун баҳс олиб боради. Жанг 12 раунд этиб белгиланган.

Россиялик боксчи профессионал рингда 25 та жанг ўтказиб, шулардан 21 тасида (13 нокаут) зафар қучган бўлса, яна 2 мағлубият ҳамда 2 дуранг қайд этган.

Азизбек профессионал рингда 10 маротаба жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Ҳозирда боксчимиз ушбу жангга тайёргарликни Тошкентда давом эттирмоқда.

Шунингдек, кечанинг яна бир асосий тўқнашувларидан бирида Қудратилло Абдуқаҳҳаров (14-0-0, КО9) 8 раунд қилиб белгиланган навбатдаги жангида танзаниялик Тваха Кидукуга қарши рингга кўтарилади.

Жамшид Нажмиддинов (17-1-0, КО11) профессионал рингдаги 19-жангини грузиялик Каха Аветисианини синовдан ўтказади.

Тошкентда ўтадиган бокс кечаси жанглари жуфтликлари билан танишинг:

Қизил бурчак

 

Кўк бурчак

Раунд

1

Азиз Абдуғофуров (10-0-0, КО4)

vs

Дмитрий Чудинов (21-2-2, КО13 -Россия)

12

2

Қудратилло Абдуқаҳҳоров (14-0-0, КО9)

vs

Тваха Кидуку (12-2-1, КО7 - Танзания)

8

3

Жасур Аҳмаджонов (4-0-0, КО3)

vs

Стеви Онген Фердинандус (27-14-1, КО14 - Индонезия)

8

4

Олимжон Назаров (20-5-0, КО14)

vs

Хвича Гиголашвили (18-26-0, КО6 - Грузия)

10

5

Умид Рустамов (3-0-0, КО3)

vs

Арчиль Гиголашвили (5-9-0, КО3 - Грузия)

8

6

Жамшид Нажмиддинов (17-1-0, КО11)

vs

Каха Аветисиани (50-47-1, КО32 - Грузия)

6

7

Улуғбек Собиров (4-0-0, КО2)

vs

Жиоржи Унгиадзе (39-35-1, КО26 - Грузия)

6

8

Анвар Турапов (3-0-0, КО2)

vs

Рой Мухлис (29-8-3, КО22 - Индонезия)

6

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!