1932

Астана шаҳрида ўтаётган бокс бўйича VI халқаро “Президент кубоги” турнирининг учинчи кунги жангларидан сўнг мусобақанинг илк ярим финалчилари аниқланди. Бунда беш нафар боксчимиз рингга кўтарилишди.

60 кг вазнда ажойиб жанглар ўтказаётган Шунқор Абдурасулов чорак финалда филиппинлик Чарли Суаресга қарши рингга кўтарилиб, рақибига умуман имконият қолдирмади ва боксчиларимиз орасида биринчилардан бўлиб, ярим финалга йўл олди. 5:0. Боксчимиз ярим финалда мезбонлар вакили Закир Сафиуллин билан куч синашади.

Яна бир қизиқарли ва муросасиз ўтган жангда Маҳмуд Гаипов хитойлик Маимаититу Эрсун-Кионгни 3:2 ҳисобида таслим қилди. Энди у ярим финалда Абдулҳай Жусупов билан куч синашади. Шунингдек, 81 кгда Бектемир Мелиқўзиев ҳиндистонлик Деваншу Жаисвал ўзаро баҳс олиб бориб, иккинчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратди.

Мусобақани тарк этган вакилларимиз орасида 52 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жасурбек Латипов мезбонлар вакили А.Музаффаров билан куч синашди ва афсуски, биринчи раунддаёқ нокаутга учради.

Бундан ташқари энг юқори вазн тоифасида (+91 кг) Улуғбек Мубиновнинг ушбу турнирда россиялик Максим Бабанинга қарши олиб борган илк жанги муваффақиятсиз якунланди.

Sports.uz 2018