Уч нафар боксчимиз "Президент кубоги"нинг финалига йўл олишди

Бугун Қозоғистоннинг Остона шаҳрида давом этаётган бокс бўйича VI халқаро “Президент кубоги” турнирининг финал жанлари бўлиб ўтади.

Кеча ўтказилган ярим финал жангларидан сўнг 3 нафар боксчимиз ҳал қилувчи босқичга йўл олди.

64 кг вазнда Иқболжон Холдоров таиландлик Масук Вуттичаини 5:0 ҳисобида мағлуб қилган бўлса, Шунқор Абдурасулов (60 кг) Закир Саифуллинндан, Бектемир Мелиқўзиев эса мезбонлар вакили Бекзат Нурдаулетовдан устун келди.

Ярим финалда мағлуб бўлган боксчиларимиз Шаҳобиддин Зоиров (56 кг), Маҳмуд Гаипов (69 кг) ва Исроил Мадримов (75 кг) эса бронза медалини қўлга киритишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!