Улуғбек жаҳон чемпионлигига даъвогар боксчини техник нокаутга учратди

  • 3 октябрь, 2017, 00:01
  • 0
  • Бокс

 

Профессионал рингда мағлубиятсиз одимлаётган 25 ёшли боксчимиз Улуғбек Ҳақбердиев фаолиятидаги тўртинчи жангини Россиянинг Троицк шаҳрида ўтказди.

Бу йил учта жангда зафар қучган маҳоратли боксчимизнинг бу галги рақиби россиялик Дмитрий Сухотский бўлди. 36 ёшли мезбон боксчи профессионал рингда 23 та учрашувда зафар қучган, 16 марта рақибларини нокаутга учратган ва беш маротаба мағлуб бўлган. Дмитрий Сухотский уч йил муқаддам WBC  йўналиши бўйича жаҳон чемпионлиги камари учун ўтказилган жангда Адонис Стивенсонга имкониятни бой берган эди.

Гарчи Троицкийдаги учрашув олдидан кўпчилик тажриба бобида устун бўлган россиялик спортчининг имкониятини  юқори баҳолаган бўлса-да, жангда бунинг акси юз берди.

Улуғбек Ҳақбердиев дастлабки раундаёқ рақибини нокдаунга учратди. Қолган раундларда ҳам Дмитрий ўзига келмади. Натижада еттинчи раундга бориб, унинг мураббийлари учрашувни тўхтатишни сўради.

Шу тариқа, Улуғбек фаолиятидаги кетма-кет тўртинчи ғалабасини нишонлади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!