"Uzbek Tigers": Боксчилар торозига чиқишди

  • 17 февраль, 2017, 19:30
  • 0
  • Бокс
 

 

The World Series Boxing (WSB) - Бутунжаҳон бокс серияларининг VII мавсумида иштирок этаётган "Uzbek Tigers" боксчилари Қозоғистоннинг "Astana Arlans Kazakhstan" жамоасига қарши ўтказаладиган иккинчи тур учрашуви олдидан вазн ўлчаш маросимида иштирок этди.

18 февраль куни Қозоғистоннинг Толдиқўрғон шаҳридаги "Zhastar Sports Palace" спорт мажмуаси мезбонлик қиладиган "Astana Arlans Kazakhstan" - "Uzbek Tigers" учрашуви бешта вазн тоифасида ўтказилади.

52 килограмм вазн тоифаси: Олжас Саттибаев - Аброржон Қодиров

60 килограмм вазн тоифаси: Закир Сафиуллин - Муроджон Аҳмадалиев

69 килограмм вазн тоифаси: Асланбек Шимбергенов - Шаҳрам Ғиёсов

81 килограмм вазн тоифаси: Нурдаулет Жарманов - Бектимир Мелиқўзиев

+91 килограмм вазн тоифаси: Камшибек Кункабаев - Баҳодир Жалолов

"Astana Arlans Kazakhstan" - "Uzbek Tigers" учрашуви натижасини SPORTS.uz ахборот порталида кузатиб боринг.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!