“Uzbek Tigers” “Cuba Domadores” га қарши 2-учрашув учун таркибни эълон қилди

  • 27 январь, 2018, 11:20
  • 0
  • Бокс

“Uzbek Tigers” жамоаси Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VIII мавсумидаги иккинчи учрашувни Термиз шаҳрида Кубанинг “Cuba Domadores” жамоасига қарши ўтказади.

Мазкур беллашувларда жамоамиз шарафини C1 гуруҳи боксчилари ҳимоя қилишади. Беллашувлар 27 феврал куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Таркиб билан танишинг:

49 кг: Ҳасанбой Дўсматов
56 кг: Шаҳобиддин Зоиров
64 кг: Иқболжон Холдоров
75 кг: Исроил Мадримов
81 кг: Санжар Турсунов

Шунингдек, захира таркибидан Мироншоҳ Иброҳимов (49 кг), Абдулҳай Шоарҳматов (56 кг), Алиёр Норалиев (64 кг), Одилжон Аслонов (75 кг) ва Сардор Ёрмуҳаммедов (-91 кг) ўрин олишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!