"Uzbek Tigers" бугун жанг қилади ёхуд "China Dragons" рингга кимларни чиқаради?

  • 4 февраль, 2017, 00:10
  • 0
  • Бокс
 

Бокс оламида энг нуфузли мусобақага айланиб бораётган The World Series Boxing (WSB) - Бутунжаҳон бокс серияларининг VII мавсуми старт олди.

Ўтган мавсумдан буён ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келаётган "Uzbek Tigers" жамоаси янги мавсумдаги биринчи учрашувини сафарда Хитойнинг "China Dragons" боксчиларига қарши ўтказади.

Бугун, 4 февраль куни бўладиган жанглар бешта вазн тоифасида ташкил этилади. Унда қуйидаги жуфтликлар ўзаро куч синашади:

49 кг: Мироншоҳ Иброҳимов – Хин Хуянг,

56 кг: Абдулҳай Шораҳматов – Лонг Янг,

64 кг: Элнур Абдураимов – Кианхун Ху,

75 кг: Улуғбек Ҳақбердиев – Минганг Чао,

91 кг: Бобурбек Йўлдошев – Жинг Гуо.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг дастлабки босқичида жами 12 та жамоа учта гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро куч синашишади. Энг кучли икки жамоа бош соврин учун курашни давом эттиради.

"Uzbek Tigers" боксчилари "С" гуруҳида Хитойнинг "China Dragons", Россиянинг "Russian Boxing Team" ва Қозоғистоннинг "Astana Arlans Kazakhstan" жамоалари билан рақобатлашади.

"Uzbek Tigers" ва "China Dragons" жамоалари ўртасидаги учрашув натижаларини SPORTS.uz ахборот порталида кузатиб боринг.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!