“Uzbek Tigers” дастлабки жангларда имкониятни бой берди

2058

“Uzbek Tigers” дастлабки жангларда имкониятни бой берди

“Uzbek Tigers” жамоаси ҳозиргина Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VIII мавсумидаги илк учрашувида Кубанинг “Cuba Domadores” боксчилари билан куч синашди.

Ушбу беллашувларда С2 жамоаси боксчилари ўзаро тўқнаш келишди. Унда 52 кг, 60 кг, 69 кг, 81 кг, +91 кг вазнли чарм қўлқоп усталари куч синашди.

Дастлаб 52кг вазнли боксчилар беллашувларни бошлаб берди. Унда Йосбани Веита ҳамюртимиз Худойназар Файзов билан куч синашиб, жанг якунига кўра, 50:44, 50:46, 50:45 ҳисобларида имкониятни бой берди.

Иккинчи жангда (60кг) ҳам кубалик боксчининг қўли баланд келиб, Эстрада Алварес Шунқор Абдурасуловга ҳеч қандай имконият қолдирмади. 50:42, 50:43, 50:42.

69кг вазнли боксчилар тўқнашувида Рониэль Иглесиас Маҳмуд Гаиповдан 3:0 ҳисобида устун келди.

>>>

81кг:
Хулио Ла Круз – Мадияр Сайдрахимов;

+91кг:
Хосе Гомес Лардует – Баҳодир Жалолов;

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи ҳафта учрашувларида “Cuba Domadores” ўз майдонида “Colombia Heroicos” жамоасини 5:0 ҳисобида мағлуб қилган.

"Uzbek Tigers" жамоаси 27 февраль куни Куба ва 1 март Колумбия жамоаларига қарши кечадиган уй учрашувларини Термиз шаҳрида ўтказади.