"Uzbek Tigers" кубалик боксчилардан "қасос" олди (тўлиқ шарҳ)

  • 27 февраль, 2018, 21:17
  • 0
  • Бокс

Ўзбекистонлик боксчилардан ташкил этилган «Uzbek Tigers» жамоаси Жаҳон Бокс Сериялари WSBмавсумидаги илк ғалабасини қўлга киритди. Пойтахтимиздаги «Универсал» спорт саройи мезбонлик қилган бокс оқшомида ҳамюртларимиз Кубанинг «Cuba Domadores» вакилларига қарши рингга кўтарилди.

Ўта шиддатли ва кескин зарбаларга бой ўтган барча жанглар нафақат аренага йиғилган мухлисларни, балки ойнаи-жаҳон ортидаги томошабинларни ҳам ҳаяжонда ушлаб турди.

 

Ҳасанбой Дўсматов реванш олди

Бугунги бокс оқшомига Олимпиада чемпиони ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов ҳамда икки карра Жаҳон чемпиони Жояннис Оскар Аргилагос қарама-қаршилиги билан старт берилди.

Ўтган йили Гамбургда ўтказилган Жаҳон чемпионатида шубҳали тарзда ғалабани илиб кетган кубалик боксчи бу сафар Тошкентда таслим этилди. 49 кг вазн тоифасида бўлиб ўтган жангда Ҳасанбой Дўсматов реванш олишга муваффақ бўлди.

 

Шаҳобиддин Зоировдан супер камбэк

2016-йилги Рио Олимпиадасида олтин медальни қўлга киритган ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров бир ярим йиллик танаффусдан сўнг халқаро ареналарда жанг қилишни бошлади.

56 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Зоиров кубалик Робейси Рамирес билан жанг олиб борди. Шиддатли зарбаларга бой бўлган ушбу баҳсда ўзбекистонлик боксчи Шаҳобиддин Зоиров кубалик боксчи Робейси Рамирес ғалаба қозонди.

 

Энди Круз бу сафар ҳам Иқболжон Холдоровни мағлуб этди

Бокс кечасининг навбатдаги жангида ҳамюртимиз Иқболжон Холдоров кубалик Анди Круз Гомес билан куч синашди.

Ўтган йилги Жаҳон чемпионати финалида кубалик боксчига имкониятни бой бериб қўйган Иқболжон Холдоров бу сафар ҳам ғалаба қозонишни уддасидан чиқа олмади ва яна бир мағлубият аламини тортиб кўришга мажбур бўлди.

 

Исроил Мадримов рақибини "янчиб" ташлади

Бокс кечасининг 4- жангида Осиё чемпиони Исроил Мадримов 2016 йилги Рио Олимпиадаси олтин медаль соҳиби Арлен Лопесга қарши рингга кўтарилди.

Ўтган йили Самарқандда ўтказилган ушбу боксчилар ўртасидаги қарама-қаршиликда ҳамюртимиз Исроил Мадримов яққол устунлик билан рақибини мағлуб этган эди.

Ўзбекистонлик мухлислари қаршисида кубалик боксчига қарши рингга чиққан Исроил Мадримов ортиқча қийинчиликларсиз рақибини мағлуб этди.

 

Санжар Турсунов азалий рақибини таслим этди

 

Олимпиада ва Жаҳон чемпиони Эрисланди Савонга қарши рингга кўтарилган ҳамюртимиз Санжар Турсуновга бугун ўзининг энг яхши жангларидан бирини ўтказди.

Жангни юқори нотада бошлаб олган Турсунов жанг сўнггида устунликни рақиб жамоа вакилига бериб қўймади ва якунда ғалаба қозонди.

Ўтган йили Гамбургда ўтказилган Бокс бўйича Жаҳон чемпионати финалида қабул қилиб олинган мағлубият учун боксчимиз «реванш» олишни уддасидан чиқди.

 

Бешта жанг якунига кўра «Uzbek Tigers» жамоаси 3-2 ҳисоби билан Кубанинг «Cuba Domadores» боксчиларини мағлуб этишди. Ҳамюртларимиз кейинги жангларини 1 март куни Тошкентда Колумбиянинг "Colombia Heroicos" жамоасига қарши ўтказади.

 

“Uzbek Tigers” 4-1 “Domadores de Cuba”

49 кг: Ҳасанбой Дўсматов 3:0 Жояннис Оскар Аргилагос

56 кг: Шаҳобиддин Зоиров 3:0 Робейси Рамирес

64 кг: Иқболжон Холдоров 1:2 Энди Круз Гомес

75 кг: Исроил Мадримов 3:0 Арлен Лопес

91 кг: Санжар Турсунов 2:1 Эрисланди Савон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!