Хуршидбек Норматов 5 май куни рингга чиқади
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Ҳуршидбек Норматов навбатдаги жангини 5 май куни ўтказади.
АҚШнинг Коннектикут штатида бўлиб ўтадиган қарама-қаршиликда унга австралиялик енгилмас боксчи Жорж Камбосос рақиблик қилади. Бу боксчи профессионал рингда 13 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини зафар қучган ва 7 тасини муддатидан олдин якунлаган.
Ҳуршидбек Норматов эса профессионал рингга 2016 йил қадам қўйган ва бугунгача 5 та жанг ўтказиб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда. 2 та жангда нокаут қайд этган.
Фикрлар