Зиёйиддин Тоҳиров енгилмас боксчини мағлубиятга учратди

Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги "Бокс Академияси" аренасида ташкил қилинган профессионал бокс кечасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси ғалаба қозонди.

Ҳамюртимиз Зиёйиддин Тоҳиров (4-2-0) профессионал рингдаги 7-жангини қозоғизтонлик енгилмас боксчи Даулет Даукеновга (5-0-0) қарши ўтказиб, якунда яққол устунлик билан зафар қучди.

Эсталиб ўтамиз, Зиёйиддин бундан олдинги жангини ҳам енгилмас боксчига арманистонлик Владимир Саруханянга (9-0-0) қарши ўтказиб мағлубиятга учраган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!