Бир йиллик танаффусдан сўнг профессионал боксчимиз эртага рингга қайтади

  • 29 декабрь, 2017, 11:05
  • 0
  • Бокс

Профессионал боксчимиз Қобилжон Бобожонов (2-2-0, КО1) ўзининг навбатдаги жангини 30 декабр куни Москва шаҳрида ўтказади.

25 ёшли боксчимизнинг бешинчи жангида украиналик тажрибали боксчи Александр Иванов рақиблик қилади. 23 ёшли бу боксчи 2013 йил профессионал фаолиятини бошлаган бўлиб, шу вақтгача 16 та жанг ўтказиб, 13 ғалаба ва 3 мағлубият қайд этган.У сўнгги жангини 12 декабр куни ўтказган.

Қобилжон Бобожонов эса фаолияти давомида 4 жангдан 2 тасида ғалаба (1 нокаут) қозонган бўлса, 2 тасида мағлубият аламини тортган. У сўнгги марта рингга ўтган йилнинг октябр ойида кўтарилган ва бошқа бир украиналик боксчи Денис Лазаревга имкониятни бой берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!