Боксчиларимиз Россиядаги турнирдан медаллар билан қайтди

  • 19 январь, 2018, 15:16
  • 0
  • Бокс

Россиянинг Комсомольск шаҳрида бокс бўйича Афғонистон ва бошқа ҳудудлардаги жангларда вафот этган рус аскарлари хотирасига бағишланган халқаро турнирда вакилларимиз муваффақиятли иштирок этишди.

Мазкур турнирда Беларус, Польша, Арманистон, Тожикистон, Латвия, Молдова, Ўзбекистон, Қозоғистон, Хитой, Россия ва Украина давлатларидан 100 нафарга яқин чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Тўлиқ таркиб билан қатнашган боксчиларимиздан Абдумалик Халоқов 56 кг вазн тоифасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин олган бўлса, Асадхўжа Муйдинхўжаев (56 кг), Жаҳонгир Раҳмонов (64 кг) кумуш медаллар билан тақдирланишди.

Шунингдек, Собирбек Камолмирзаев (49 кг), Самандар Холмуродов (52 кг) эса бронза медалларга муносиб кўрилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!