Британиялик боксчи икки йилга боксдан четлатилди

1077

Британиялик боксчи икки йилга боксдан четлатилди

Рио Олимпиадаси иштирокчиси бўлган 21 ёшли британиялик енгил вазнли боксчи Муҳаммад Али тақиқланган моддалар истеъмол қилгани учун икки йилга боксдан четлатилди. Унинг организмида  тренболон синфига кирувчи модда топилган.

Британиялик допинг текширувини 2017 йил апрел ойида Марокашда ўтган WSB турниридан сўнг топширган. Узоқ муҳокамадан кейин Али икки йилга боксдан четлатилди, дея хабар беради BoxingScene нашри.

Алининг фаолиятидаги энг юқори натижаси 2015 йил Европа чемпионатида бўлган ва ўшанда у қитъа чемпионлигини қўлга киритган. У шунингдек, Буюк Британия чемпионатида ҳам зафар қучган.