Элнур Абдураимов Америкада ўзига машҳур мураббий топди

1600

Элнур Абдураимов Америкада ўзига машҳур мураббий топди

Истеъдодли боксчимиз “Uzbek Tigers” жамоасининг собиқ аъзоси Элнур Абдураимов профессионал боксга ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Элнурнинг  Sports.uz интернет порталига берган хабарига кўра, у Майамидаги “Fight Promotion” клубида Педро Диаз қўл остида шуғуллана бошлади.

a5877855-3709-456e-8aca-e427a3169e9a

“Мен ҳозирда машҳур мураббий Педро Диаз билан машғулотларни бошладим. Бу ердаги шароитлардан қониқмоқдаман. Насиб қилса, биз жамоамиз билан келгусида улкан ғалабаларга эришамиз”, - дейди Элнур.

Эслатиб ўтамиз, Элнур Абдураимов 20 февраль куни АҚШга жўнаб кетган эди.

Воқеалар ривожини Sports.uzда кузатиб боринг! Тез орада яна янгиликлар бўлади.