Мэнни Пакьяо собиқ чемпионга қарши рингга чиқади

1191

Мэнни Пакьяо собиқ чемпионга қарши рингга чиқади

Саккиз вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо бошқа бир собиқ чемпион Майк Альварадога қарши рингга чиқиши кутилмоқда. Унга кўра, жанг 14 апрель куни ташкил қилиниши керак, дея хабар беради Los Angeles Times нашри. Жангнинг тасдиқланиши шу ҳафтада бўлиши кутилмоқда.

Аввалроқ, бу жангдан сўнг Мэнни Пакьяо Теренс Кроуфорд – Жефф Хорн ўртасидаги жуфтлик ғолиби билан учрашиши айтилган эди. Унда боксчилар WBO версияси бўйича жаҳон чепиоинлиги учун рингга чиқишади. Таниқли бокс промоутери Боб Арум ҳам шогирди филиппинлик боксчининг бу жангларда иштирок этишини хоҳламоқда.