Пакьяо апрелда Лас-Вегасда рингга чиқади

  • 18 февраль, 2018, 16:01
  • 0
  • Бокс

Филиппинлик Мэнни Пакьяо ўзининг навбатдаги жангини жорий йилнинг апрел ойида ўтказишини режалаштирмоқда, дея хабар беради The Score нашри. Ҳозирча мазкур жангда унга америкалик Майк Альварадо рақиблик қилиши айтилмоқжа. Жанг 14 апрел куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Пакьяо сўнгги марта рингга 2017 йил июл ойида кўтарилган ва ўшанда австралиялик Жефф Хорнга очколар бўйича имкониятни бой берган. Филиппинлик боксчининг ҳисобида жами 59 ғалаба, 7 мағлубият ва 2 дуранг мавжуд. У саккиз вазн тоифасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган ягона спортчи ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!