Професссионал боксчиларимиз эртага рингга чиқишади

894

Професссионал боксчиларимиз эртага рингга чиқишади

Эртага, Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги “Dom Pechati” аренасида бокс бўйича профессионал жанглар ўтазалади. Мазкур рейтинг жангларида икки нафар боксчимиз ҳам иштирок этади.

Жорий йилнинг апрел ойида профессионал рингга қадам қўйган Мирзоҳиджон Абдуллаев (3-0-0) фаолиятидаги тўртинчи жангини россиялик Леон Антонянга (3-0-1) қарши ўтказади.

Шунингдек, яна бир жангда Қобулжон Ҳосилов (0-0-1) профессионал рингда дубют жангини ўтказаётган бошқа бир россиялик боксчи Владислав Фрезе билан куч синашади.

Ушбу кечада жами 13 та жанг ўтказилиши режалаштирилган.