Рой Жонснинг хайрлашув жанги санаси маълум бўлди

  • 31 декабрь, 2017, 09:56
  • 0
  • Бокс

Тўрт вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Рой Жонс (65-9, 47 КО) ўзининг кейинги жангини 8 февраль куни ўтказади. Бу унинг боксчилик фаолиятидаги сўнги тўқнашуви бўлади.

Хайрлашув жанги биринчи оғир вазн тоифасида боксчининг она шаҳри Пенсакола (Флорида, АҚШ) бўлиб ўтади.

- Агар менинг сўнги жангимни кўрмоқчи бўлсангиз, 8 феврал куни Пенсаколага келинг, - дейди Жонс.

Мазкур жангга чипталар нархи 20 доллардан 50 долларгача. 5 январдан сотувга чиқарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!