Санжар Раҳмонов 27 январ куни навбатдаги жангини ўтказади

  • 22 январь, 2018, 19:38
  • 0
  • Бокс

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Санжар Раҳмонов (9-0-1, KO4) ўзининг навбатдаги жангини 27 январ куни ўтказишни режалаштирмоқда. Жанг Лас-Вегасдаги “Sam's Town Hotel & Gambling Hall” аренасида ташкил этилади. Ҳозирча унинг бу тўқнашувдаги рақиби ошкор қилинмаётир.

Бундан олдинги жангида боксчимиз ўтган йилнинг 21 октябрида америкалик Жон Далпердангга қарши ўтказиб, 8 раунд давом этган қарама-қаршиликда у рақибини очколар бўйича мағлуб этган эди.

Санжар Раҳмонов профессионал фаолиятини 2015 йил июн ойида бошлаган бўлиб, шу вақтга қадар 10 жанг ўтказган ва шулардан 9 тасини ғалаба (4 нокаут) ҳамда 1 дуранг қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!