Шоҳжаҳон Эргашев: Мен кутган дақиқалар яқинлашмоқда

  • 8 февраль, 2018, 22:09
  • 0
  • Бокс

Эртага, 9 февраль куни Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида енгилмас профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев билан учрашув ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Шоҳжаҳон Sports.uz интернет порталига мазкур тадбир ҳақидаги фикрларини гапириб ўтди.

“Мухлисларим билан учрашиш олдидан бироз ҳаяжондаман. Лекин, бу оддий ҳаяжон мен улар билан учрашаётганимдан хурсандман. Ўйлайманки, эртанги тадбир мен учун ҳам, улар учун ҳам бир умр ёдда қолади. Мазкур тадбир ташкилотчиларига ўзим ва жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман. Эртага кўришгунча!

Эслатиб ўтамиз, мазкур тадбир соат 14:30да бошланади.

Boks

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!