Тараз шаҳри боксчиларимизни кутмоқда

  • 8 февраль, 2018, 22:40
  • 0
  • Бокс

Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида 12-17 феврал кунлари ёшлар ўртасида бокс бўйича анъанавий халқаро турнир ўтказилади.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси сафида 49 кг Мадумар Қувондиқов, 52 кг Бекзодбек Исадуллаев, 56 кг Хайрулло Алиматов, 60 кг Жанболат Ермаҳаманов, 64 кг Нодир Жанайдаров, 69 кг Темурбек Саъдуллаев, 75 кг Алимардон Абдужабборов, 81 кг Аҳрорбек Нишонбоев, 91 кг Иқболжон Муродов ва +91 кг Жамшидбек Маҳамадалиев иштирок этади.

Мусобақада боксчиларимизга Ҳамид Тангриберганов, Самад Илёсов, Сирожиддин Наимов мураббийлик қилса, Шерзод Ахмедов ҳакам сифатида иштирок этади.

 Boks

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!