Тайсон мураббийини алмаштирди

  • 28 декабрь, 2017, 17:09
  • 0
  • Бокс

Супер оғир вазн тоифасининг WBA ва WBO версиялари бўйича собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри шахсий мураббийини алмаштирди.

AFP нашри тарқатган хабарга кўра, британиялик боксчи Бен Дэвидсон билан ҳамкорликни бошлаган. Бу мутахассис Фьюрининг рингга қайтиши учун ўтказаётган машғулотларида ёрдам беради. Боксчи келаси йилнинг апрел ёки май ойида қайтишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ Фьюрига тоғаси Питер мураббийлик қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!