Василий Ломаченко Макгрегор билан текин урушишга тайёр

901

Василий Ломаченко Макгрегор билан текин урушишга тайёр

Украиналик боксчи Василий Ломаченко ўзининг венесуэлалик Хорхе Линарес билан бўладиган навбатдаги жангига 90% тайёр экнлигини маълум қилган. Амалдаги WBA чемпионига қарши ўтадиган жанг 12 май куни ташкил қилиниши керак.

Ҳозир Линарес билан бўладиган жанг борасида музокаралар кетмоқда, – дейди Ломаченко. –Жангни 12 май кунига белгилаяпмиз. Промоутерлар сўзларига кўра, яқин бир ҳафта ичида шартнома имзоланиши керак. 90% Линаресга қарши тўқнашув 12 май куни Нью-Йоркда бўлади.

– Агар Конор Макгрегор яхшигина пул таклиф қилиб, рингга чақирса, қабул қиласизми?

– Мен у билан текинга ҳам уруша оламан. Гап бу ерда пулда эмас.