Икки адаш жаҳон чемпионатида ҳаммани енгмоқда

 
Россиянинг Сочи шаҳрида шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда.
 
Айниқса, етти ёшли ўғил болалар ўртасидаги мусобақада икки адаш - Ҳумоюн Синдоров ва Ҳумоюн Бегмуродов кетма-кет тўртта учрашувда рақибларини мағлубиятга учратди. Ҳумоюн Синдоров чемпионат ўйинларида ўз ҳамюрти Шаҳромбек Каримов, россиялик Давид Аҳмедов, қозоғистонлик Ансар Сергазин ва мезбонлар вакили Савелий Морозовни таслим қилди.
 
Ҳумоюн Бегмуродов эса Шри-Ланка вакили Эмал Диссанаяке, қозоғистонлик Одил Сотиболди, ҳиндистонлик Куш Бхагат ва россиялик Лев Зверевга қарши ўтказилган партияларни ўз фойдасига ҳал қилди.
 
Ўз тенгқурлари ўртасида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган ушбу шахматчиларимиз бешинчи турда ўзаро куч синашади.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!