Ислом Каримов ҳайкали пойига... (фото)

445

Ислом Каримов ҳайкали пойига... (фото)

30 январь куни мамлакатимизда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг миқёсда нишонланди.

Шу куни Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Биринчи Президентимиз хотирасини ёд этишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони масъул ходимлари, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, давлат ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари, пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, хотирасини ёд этди.

Биринчи Президентимиз азиз умрини юртимиз, халқимиз бахту саодати, бугунги тинч ва фаровон кунларимизга бағишлади, халқимиз ташвиши билан яшади. Бизга озод ва обод Ватанни мерос қолдирди.

Шахматчиларимиз ҳам хотирлаш тадбирида иштирок этиб, Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Манба: uza.uz

Ўхшаш хабарлар