Кучлар тенг келган ўйинда Рустам Қосимжонов кумуш медаль билан кифояланди

 

Хитойнинг Ченду шаҳрида бўлиб ўтган шахматнинг блиц йўналиши бўйича Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди.

Ушбу мусобақада юртдошимиз Рустам Қосимжонов 9 имкониятдан 7,5 очко жамлаб, 2-ўринни эгаллади. 1-ўрин 2716 рейтингга эга бўлган хитойлик гроссмейстер Вей Ига насиб этди. Икки пешқадам сўнгги турда ўзаро дуранг ўйнади. Улар бир хил очко жамғарди лекин қўшимча кўрсаткичга кўра мезбон шахматчи олтин медалга лойиқ топилди. 

Кучли учликни хитойлик гроссмейстер Баи Жинши 7 очко билан якунлаб берди.

Рустам Қосимжоновни медаль билан табриклаб, унга келгуси мусобақаларда ҳам омад тилаб қоламиз.

                                                                                                   Иродабону АВВАЛБОЕВА тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!