Нодира Нодиржонова Ўзбекистон чемпиони бўлди (фото)

Пойтахтимизда шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионатининг олий лига мусобақалари ўтказилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда мамлакатимиз шахмат федерацияси ташкил этган мусобақада йигирмадан зиёд энг кучли спортчи ғолиблик учун баҳслашмоқда.

Кеча аёллар баҳси ниҳоясига етди. Унга кўра, шахматчилар қуйидаги натижаларга эришди:

1 – Нодира Нодиржонова, 6,5 очко,

2 - Гулруҳбегим Тоҳиржонова, 6,5 очко,

3 – Баҳора Абдусатторова, 5,5 очко,

4 – Севара Боймуратова, 5,5 очко,

5 – Ирина Геворгян, 5 очко,

6 – Сарвиноз Қурбонбоева, 5 очко,

7 – Нилуфар Ёқуббоева, 4 очко,

8 – Гулхаё Нарзиқулова, 2,5 очко,

9 – Нодирабегим Парпиева, 2,5 очко,

10 – Юлдуз Ҳамрақулова, 2 очко.

Эркаклар баҳси эса яна 2 турдан сўнг, ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!