Шахмат мусобақасидан фоторепортаж

  Пойтахтимизда Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши пойтахт биринчилиги учун шахмат бўйича мусобақа ўтказди. Унда жамоавий ҳамда яккалик баҳсларида ғолиблар аниқланди.

  Жамоавий баҳсларда таълим, фан ва маданият соҳаси ходимларидан иборат бўлган гуруҳ ғолиб бўлди. Аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларида Юлдуз Шоҳўжаева шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди. Кейинги ўринлар Нодира Раҳматова ва Ирода Салимовага насиб этди. Эркаклар ўртасидаги беллашувларда Акмал Исмоилов биринчи ўринни эгаллади. Озодбек Абдураимов ва Мусурмонқул Бердиқулов шоҳсупанинг 2- ва 3-ўринларини забт этди.
  Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Манба: uza.uz

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!