Темур Қўйбоқаров гроссмейстерлик баллини қўлга киритди

Австралиянинг Брисбен шаҳрида шахмат бўйича 2017 Australian Open Championship халқаро турнири ўтказилди.

Дунёнинг 15 мамлакатидан келган 103 нафар иштирок этган ушбу мусобақада ҳамюртимиз Темур Қўйбоқаров ҳам иштирок этиб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

11 имкониятда 8,5 очко жамғарган 16 ёшли халқаро спорт устаси 10-турда турнир фаворитларидан ҳисобланган мисрлик Одил Аҳмад устидан ғалаба қозонди.

Қайд этиш жоиз, спортчимиз ушбу ғалабаси орқали илк гроссмейстерлик баллини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!