"Тошкент кузи-2017" анъанавий рейтинг турнири якунланди (фото)

978

  Бугун куннинг иккинчи ярмида республика шахмат федерацияси биносида "Тошкент кузи-2017" рейтинг очколарини тақдим этувчи анъанавий турнир ниҳоясига етди. Иштирокчилар икки - "А" ва "Б" гуруҳига бўлинган ҳолда 9 партия дона сурдилар. Тур якунларига кўра, ғолиб ва совриндорлар аниқланди:

  "А" гуруҳида

  1-ўрин - Умар Исомов, 7,5 очко,

  2-ўрин - Муҳаммадали Абдураҳмонов, 7 очко,

  3-ўрин - Самандар Шермуҳаммадов, 6,5 очко.

  "Б" гуруҳида

  1-ўрин - Даврон Шарипов, 8 очко,

  2-ўрин - Бобур Юлдошев, 7,5 очко,

  3-ўрин - Муҳаммадиқбол Анваржонов, 7 очко.

  Ғолиб ва совриндорлар федерациянинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.