Бокс. 60 кг вазн тоифасида Ўзбекистон вакили тенгсиз деб топилди

Бугун Бокс бўйича Осиё чемпионатининг финал баҳсларига старт берилди. Кундузги дастурда Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси олтин медаль учун ўтказилган жангларда иштирок этишди.

Хусусан 60 кг вазн тоифасидаги баҳсларда юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келаётган Элнур Абдураимов финалда ҳиндистонлик Шива Тапани мағлуб этди ва олтин медальни қўлга киритди.

Бокс бўйича Осиё чемпионати | 60 кг вазн тоифаси

Олтин медаль соҳиби – Элнур Абдураимов (Ўзбекистон)

Кумуш медаль соҳиби – Шива Тапа (Ҳиндистон)

Бронза медаль соҳиби – Отгондалай Доржниамбуу (Мўғулистон)

Бронза медаль соҳиби –Жун Шан (Хитой)

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган Бокс бўйича Осиё чемпионати "FACEBOOK"даги ушбу саҳифада жонли эфирда намойиш этилмоқда (Ҳавола).

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!