Бектемир Мелиқўзиев (81 кг) олтин медаль билан тақдирланди

CHERY AUTO

Хабарингиз бор бугун Бокс бўйича Осиё чемпионатининг финал жангларига старт берилди. Кундузги дастурдан ўрин олган финал баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган 3 нафар боксчимизнинг барчаси ғалаба қозонди ва олтин медаль билан тақдирланди.

Кечки дастурда Ўзбекистон терма жамоасидан 1 нафар боксчи финал жангида иштирок этди. 81 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган қитъанинг тенгсиз боксчиси Бектемир Мелиқўзиев олтин медальни қўлга киритди.

Бокс бўйича Осиё чемпионати | 81 кг вазн тоифаси

Олтин медаль соҳиби – Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон)

Кумуш медаль соҳиби – Ерик Алжанов (Қозоғистон)

Бронза медаль соҳиби – Жябин Хуан (Хитой)

Бронза медаль соҳиби – Нурягди Нурядиев(Туркманистон)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!