“Бавария” Алонсога муносиб ўринбосар топди

“Бавария” клуби “Лион” ярим ҳимоячиси Корантен Толиссо учун курашга киришди, дея хабар берали Bild нашри. Немис клуби 22 ёшли футболчини Хаби Алонсога муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда. Испаниялик футболчи тез орада фаолиятини якунлашини маълум қилган.

Толиссонинг “Лион” билан тузган амалдаги келишуви 2020 йилгача давом этади. Унинг трансфер нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда. Франциялик футболчига шунингдек, “Челси”, “Арсенал”, “Милан” ва “Ювентус” клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!