Янги Зеландия мураббийи рекорд ўрнатди

Конфедерациялар кубогида иштирок этаётган Янги Зеландия термаси бош мураббийи Энтони Патрик Хадсон ушбу турнир тарихидаги энг ёш мураббийга айланди.

У бугунги кунда 36 ёш 3 ойни қарши олган. Бундан олдинги рекорд эса 1995 йилда қайд этилган. Ўшдан, Нигерия терма жамоасини 36 ёш 263 кунлик Шаиб Амоду бошқарган эди.

Қайд этиш жоиз, Хадсоннинг жамоаси очилиш ўйинида Россия термасига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!