Лёв: 60-дақиқадан кейин ўйин назоратини бой бердик

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Австралия устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ғалага эришганимиздан хурсандман. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, комбинациялар уюштирдик. Биз барчасини назорат қилдик. Ёмон томони, биз танаффусга фақат битта тўп фарқи билан чиқиб кетдик. Ваҳоланки илк таймда етарлича вазиятларга эга бўлган эдик.

60-дақиқадан сўнг, ўйинимизда пасайиш кузатилди ва рақибга имкон бердик. Ўйин балансини қўлдан чиқардик.

Чили билан қийин ўйин бўлади. Улар интенсив ўйин намойиш этишади. 90 дақиқа консетрацияни сақлаб туриш лозим. Улар жаҳоннинг энг яхши жамоаларидан биридир”, – деб айтиб ўтди германиялик мутахассис.

Маълумот учун, Германия – Чили ўйини 22 июнь куни 23.00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!