“Навбаҳор” Қирғизистондаги футболчисини отрга қайтарди

Жорий йилги мавсум биринчи қисмини қўшни Қирғизистон чемпионатидаги "Олой" жамоаси сафида тўп сурган дарвозабон Мирзоҳид Маматхонов яна "Навбаҳор"га қайтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Маматхонов ҳуқуқий жиҳатдан "лочинлар"га тегишли бўлганлиги сабабли ярим йилга ижарага берилганди. Эндиликда Маматхонов фаолиятини яна "Навбаҳор"да давом эттиради. Бундан ташқари иккинчи даврани бошқа жамоада ўтказиши кутилган ҳужумчи Рўзимбой Аҳмедовни ҳам Наманганда ташкил этилган йиғинда қатнашаётганлигини айтиб ўтиш жоиз. Клуб легионерлари Дарко Станоевич ва Неманья Йовановичлар танаффусдан фойдаланиб, ўз мамлакатларига жўнаб кетишган эди.

Тез орада улар "Навбаҳор" ихтиёрига етиб келишади. Ҳимоячи Аббос Отахонов эса Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги ёшлар терма жамоасига жалб этилганлиги сабабли сафга кейинроқ қўшилади.

Шунингдек, йиғинда қатнаша олмаётган ярим ҳимоячи Ойбек Қиличев ҳам тез орада машғулотларга қайтади. Бевосита машғулотлар хусусида гап кетганида жамоа аъзолари кунига икки махалдан шуғулланишаётганини таъкидлаш лозим. Эрталабки машғулот пайтида жисмоний холатни яхшилашга қаратилган машқлар бажарилаётган бўлса, кечки пайтда футболчилар тўп билан кўпроқ ишлаш имконига эга бўлишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!