Гамбург-2017: Иқболжон Холдоров ҳам ЖЧ финалида

  • 31 август, 2017, 23:52
  • 0
  • Бокс

Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида ўзбек боксчиларининг 6 нафари ярим финалга етиб келган эди.

Вакилларимиз иштирокидаги иккинчи қарама-қаршиликда умидли боксчиларимиздан бири Иқболжон Холдоров (64 кг) ярим финал жангида АҚШ вакили Фреудис Рохас билан куч синашди.

Муросасиз ва қизиқарли ўтган беллашувда Иқболжон рақибига ўзининг чаққон ҳаракатлари билан  бир қанча оғир зарбаларни "тақдим этди" ва ҳакамлар хулосасига кўра 4:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.

Энди ушбу жанг ғолиби ҳал қилувчи баҳсда арманистонлик Ҳовҳаннес Бачков ва кубалик Энди Круз Гомес жуфтлиги ғолибини синовдан ўтказади. Жанг эртага бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!