Шоҳжаҳон Эргашев АҚШдаги иккинчи жангини Лас-Вегасда ўтказади
Профессионал боксда мағлубият нималигини билмай келаётган Шоҳжаҳон Эргашев (11-0, КО11) ўзининг навбатдаги келаси йилнинг январь ойида ўтказади.
12 январ куни Лас-Вегасдаги “MGM GRAND” аренасида бўладиган тўқнашувда боксчимизнинг рақиби ким бўлиши шу ҳафта охирида маълум бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон АҚШдаги дебют жангини америкалик Маркиз Хавторнга қарши ўтказиб, иккинчи раундда техник нокаутга учратган эди.
Биз шунингдек, унинг окаенортидаги илк таассуротларини ҳавола этмоқчимиз.
- АҚШдаги илк ғалаба билан табриклаймиз. Бу жанг қандай ўтди? Умуман бундан сиз нима кутган эдингиз?
- Жангга яхши тайёргарлик кўрган эдим. Сабаби ҳозирда жуда яхши спорт формасидаман. Тез-тез рингга чиқиб турганим тажрибали рақибимни мағлуб этишда қўл келди. Ҳаммаси режадагидек кетяпти десам ҳам бўлаверади.
- 11-жанг 11-нокаут. Ажойиб натижа. Энди барча сиздан чемпионлик жанги қачон бўлади деб кутишмоқда...
- Тўғри. Ҳозирда ўзимизни ҳам шу савол ўйлантирмоқда. Умуман биз ҳам кутаётган жанг. Бироқ бу кўпроқ промоутерларга боғлиқ. 12 январь куни Лас-Вегасда навбатдаги жангни ўтказишим режалаштирилган. Мен ҳам тезроқ чемпионлик жангида иштирок этишни истайман. Буни сабрсизлик билан кутяпман. Сабаби айни кучга тўлган вақтим ва ёшим ҳам шунга мос келади. Ўзимни кўрсатишим шарт. Спортчи бундай имкониятни қўлдан бой бермаслиги керак. Умуман келаси йили режада бу бор.
- Машғулотлар одатда Ўзбекистон ва Россияда ўтмоқда. Аммо жанглар окаенортида бўлмоқда. Бу сизга қандайдир ноқулайлик туғдирмаяптими?
- Кўпроқ машғулотларни Россияда ўтказаётганим рост. Шунингдек Ўзбекистонда ҳам бўлади. Аслида боксчи яхши спорт формасида бўлса, унга қаерга бориб жанг қилиш аҳамиятга эга эмас. Энди бундан буён машғулотларни АҚШнинг Детройт штатида ўтказаман. Solitaire Promotion промоутерлик компанияси ва Cron Gim залида бўлиб ўтади.
Фикрлар