
Биласизми? ПСЖ қаторасига 5-марта Лига Кубоги соҳибига айланди
Аввал хабар берилганидек, ПСЖ жамоаси Франция Лига Кубоги финалида "Монако" футболчиларига қарши баҳс олиб борди.
Қизиқарли ва шиддатли кечган беллашувда парижликлар 3:0 ҳисобида зафар қучди. Ғолиблар сафида Кавани дубль қайд этган бўлса, яна битта голни Ди Мария киритди.
Мазкур муваффақият ПСЖ учун қаторасига 5-си бўлди. Жамоа 2014, 2015, 2016, 2017 ва 2018 йилларда мамлкат Кубогини қўлга киритиб келишмоқда.
Фикрлар