“Ливерпуль” – “Манчестер Юнайтед”. Тарих ва қизиқарли фактлар

Бу икки жамоалар ўртасидаги ўйинларнинг бу қадар кескин ўтиши шаҳарлар миқёсидаги қарама-қаршилик сабаб қилиб келтирилади. ХIХ асрда Манчестер шаҳри ўзининг корҳоналари билан, Ливерпуль шаҳри эса порти билан машхур эди ва шулар сабаб шаҳар аҳолиси кун кечирар эди. Бу икки шаҳар бир-биридан 35 мил узоқликда бўлиб, улар Англиянинг шимоли-ғарбида ҳукмронлик қилиш учун кураш олиб борар эдилар. 1894 йил Манчестерда кема ва қайиқлар ҳаракатланиши учун канал қурилгач, Ливерпуль портларининг аҳамияти йўқолди. Бу канал туфайли кемалар тўғридан-тўғри Манчестерга йўл оладиган бўлди. Шу сабабдирким ливерпуллик кўп инсонлар ишсиз қолади. Эътибор қилган бўлсангиз “Манчестер Сити” логосида кема тасвири мавжуд.

***

Бу жамоалар ўртасидаги илк тўқнашув 1895 йил “Энфилд”да бўлиб ўтади ва унда мезбонлар 7-0 ҳисобида “Ньютон Хит”(“Юнайтед”нинг эски номи) тор-мор этади. Жавоб беллашувида эса 5-2 ҳисобида манчестерлик футболчилар “реванш” олишади.

***

Иккинчи Жаҳон Урушидан сўнг “Юнайтед” “Ливерпуль”ни икки мавсум “Манчестер Сити”нинг уй майдонида қабул қилади.

***

122 йиллик мазкур дерби тарихида фақат 9 футболчи тўғридан-тўғри ушбу дербидаги бир клубдан бошқа клубга ўтганлар. Бундай ҳолатларнинг биринчиси 1912 йил кузатилган бўлиб, Том Чорльтон “Ливерпуль”ни “МЮ”га алмаштирган. Сўнгги бор эса 1964 йил Фил Чиснелл 25 минг фунт эвазига “Ливерпул”га кўчиб ўтган.

***

Бу жамоалар ўртасидаги ўйинлар муҳлислар матс ҳолатда стадионга келмасликлари учун асосан тушлик пайти ўтказилади. Қолаверса, ўйиндан кўпроқ даромад олиш учун ҳам.

***

Раян Гиггс фаолиятидаги 963 та ўйиннинг 48 таси “Ливерпуль”га қарши ўйинга тўғри келади ва у мазкур дербида энг кўп ўйин ўтказган футболчи саналади.

***

Стивен Жеррард, Жорж Уолл ва Сенди Тернбуллар мазкур дербида 9 бор зафар қучганлар ва улар “Юнаетде” – “Ливерпуль” қарама-қаршилигида энг кўп тўп киритган футболчилардир.

***

“Энфилд”да кечадиган “МЮ”га қарши ўйинларда муҳлисларнинг футболчилар майдонга чиқиб келадиган туннелга яқинлашиши та`қиқаланади. Бунга 90 йилларнимг оҳирида “Ливерпуль” муҳлислари Алекс Фергюсоннинг юзига тухум отишгани сабаб бўлади.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!